No icon

"Tesla" автомобилларини тез орада смартфон орқали “ҳайдаш” мумкин бўлади

"Tesla" компанияси раҳбари Илон Маск "Twitter"даги саҳифаси орқали "Tesla" автомобилларида татбиқ этилиши кутилаётган янгиликларни маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, тахминан олти ҳафтадан сўнг "Summon" автопарковка функциясининг янада такомиллаштирилган версияси ишга туширилади. "Summon" функцияси автомобилларга рулдаги ҳайдовчисиз автотураргоҳга автоматик жойлашиш, гаражга кириб-чиқиш, шунингдек, двигателни ўчириш имконини беради.

"Summon"нинг такомиллаштирилган версияси сўнгги икки йил давомида ишлаб чиқарилган автомобиллар учун дастурий янгиланиш кўринишида “ҳаво орқали” етказиб берилади. Илон Маскнинг айтишича, янгиланган функция ёрдамида автомобил қўлида смартфон бор эгасининг олдига мустақил кела олади ва бўйнига занжир солинган итдек эгасига эргашади. Бунинг учун "Tesla" мобил дастуридаги "Summon" тугмаси босиб турилиши керак. Бундан ташқари, ҳайдовчи "Tesla" автомобилини худди радиомоделни бошқаргандек смартфон орқали масофадан туриб ҳаракатлантириши мумкин. Бунинг учун машина “кўзга кўринарли жойда” бўлса кифоя.

turon24.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика