No icon

GM Uzbekistan кунига 1000 та авто ишлаб чиқармоқда, 2019 йилда 50 минг дона Damas харидорларга етказилади...

GM Uzbekistan компанияси томонидан ишлаб чиқилиши режалаштирилаётган янги моделлар, русуми қандай бўлишидан қатъи назар ягона платформа негизида барпо этилади. «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Умиджон Салимов шу ҳақда маълум қилди: -“Lacetti ишлаб чиқариш жараёни сақланиб қолади. Ҳозирги кунда, биз Matiz, Orlando ва Captiva моделларини ишлаб чиқаришдан олганмиз. Чунки, бу масала ҳамкоримиз – GM компаниясининг моделлар чизиғини янгилаш билан боғлиқ. 2 ойдан буён 2019-2021 йиллардаги моделлар линиясининг концепцияси ишлаб чиқилмоқда. Ушбу иш йил охиригача якунланганидан сўнг, келгусида қандай моделлар ишлаб чиқарилиши аниқ бўлади. Таъкидлашим мумкинки, уларнинг барча тубдан янги машиналар бўлади. Аммо улар битта – ягона платформада, турли кузов ва ҳакозоларда ишлаб чиқилади. Бу эса, автомобиль таннархини пасайтириш ва сифатини оширишга олиб келади”, - деди Умиджон Салимов.
***
GM Uzbekistan компанияси мижозлар талабини қондириш ва буюртмаларни ўз вақтида етказиб бериш мақсадида бир кунда 1000 дона автомобиль ишлаб чиқармоқда. Компания шу сабабли ўз заводида 3 сменали ишлашни йўлга қўйган. Шу вақтгача халқ орасида талаб кучли бўлган Damas русумли автомобиль бир йилда 24 минг дона ишлаб чиқилган бўлса, 2019 йилдан бир йилда 50 мингдан ортиқ Damas харидорларга етказилади. 

 

Фикрлар

Яндекс.Метрика