No icon

Иккинчи авлод Chevrolet Captiva кроссовери намойиш қилинди (фото)

Иккинчи авлод Chevrolet Captiva кроссовери намойиш қилинди, деб ёзади «Carsguru.net».

Янги Chevrolet Captiva кроссовери General Motors концерни билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Хитойнинг Baojun 530 автомобили базасида яратилган. Иккинчи авлод Колумбия Captiva’си донордан деярли фарқ қилмайди. Фақат шильд ва радиатор панжаралари ўзгартирилган.

Фото: «Carsguru.net»

Фото: «Carsguru.net»

Chevrolet Captiva’га 1,5 литр ҳажмли турбо двигатель ўрнатилган бўлиб, унинг қуввати 147 от кучига тенг. Бензинли мотор механика ва 6 поғонали «робот» билан уйғунликда ишлайди.

Фото: «Carsguru.net»

Фото: «Carsguru.net»

Колумбия автомобиль бозорида янги машина келаси йилдаёқ пайдо бўлади. Иккинчи авлод Chevrolet Captiva бошқа бозорларга чиқарилиши борасида GM ҳозирча маълумот бергани йўқ.

Фото: «Carsguru.net»

Манба: daryo.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика