No icon

“GM Uzbekistan” Malibu ва Lacetti автомобиллари учун чегирмаларни узайтирди

Chevrolet Malibu автомобили учун 100 фоиз тўлов амалга оширган харидор 9 061 866 миллион сўмгача, Lacetti учун 3 858 136 сўмгача чегирмага эга бўлади. 

“GM Uzbekistan” ахборот хизмати маълум қилишича, кўп сонли талаб ва истакларга биноан компания Chevrolet Malibu ва Lacetti автомобиллари учун чегирмаларни узайтиради. Харидорларга автомобиль харидини расмийлаштириш жараёнида қулайликлар яратиш мақсадида чегирмалар етти кун — 15 дан 22 декабргача амал қилади. 

Ушбу кунлар давомида Chevrolet Malibu автомобили учун 100 фоиз тўлов амалга оширган харидор 9 061 866 миллион сўмгача, Lacetti учун 3 858 136 сўмгача чегирмага эга бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, Malibu автомобилларини харид қилиш учун шартномалар тузиш 2018 йилнинг 31 декабрига қадар давом этади. 

Фикрлар

Яндекс.Метрика