No icon

Тинч океанида бортида қарийб тўрт мингта машина бўлган кема ёниб кетди

Тинч океанида бортида 3,8 мингта автомобиль бўлган кемада ёнғин юзага келди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

198 метрлик Sincerity Ace кемасида ёнғин ўтган ҳафта, Япониядан Гавайига машиналарни олиб ўтиш вақтида юзага келган. Бортда 21 нафар экипаж аъзоси бўлган. Уларнинг 16 нафари қутқарилди, тўрт нафарининг жасади сувдан топилди, бир киши бедарак йўқолди.

Nissan концернидан тасдиқлашларича, кема бу маркадаги 3,5 мингта автомобилни олиб ўтаётган бўлган. Бундан ташқари, бортда уч юзтадан зиёд енгил машина ҳамда қурилиш техникаси бор эди. Компания юкларнинг ҳолати ҳақида маълумотга эга эмас. Nissan вакиллари денгизчилар ва қутқарувчилар ҳаёти борасида хавфсирамоқда.

Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум. Sincerity Ace’даги ёнғин ҳали ҳам давом этяпти ва у оқим бўйича экипажсиз ҳаракатланмоқда. 

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика