No icon

2018 йилда Ўзбекистон Россияда нечта автомобиль сотди?

2018 йил якунлари бўйича Ravon’нинг Россия бозоридаги улуши 0,3%ни ташкил қилди. Бундан Европа бизнеси ассоциацияси маълумотлари дарак бермоқда.

Таққослаш учун, ўтган йилнинг худди шу даврида бренд улуши 0,9 фоизни ташкил этган. Бундай пасайиш ёз ва кузда, шунингдек, декабрь ойида Россияда Ravon’нинг бирорта автомобили сотилмагани билан изоҳланади - улар сотувда йўқ.

Сўнгги бор компания автомобилларни май ойида сотган - 508 дона. Ўшанда улар Россиядаги аксарият дилерлик марказларидан йўқолиб қолди. Натижада, 2018 йилда Ravon Россияда 5 184 дона автомобиль сотди, 2017 йилда эса 15 078 автомобиль сотилганди.

Тақчилликка камида иккита сабаб бор - Россия бозоридаги нархларнинг қайта кўриб чиқилиши ва компания бизнес моделидаги сезиларли ўзгаришлар.

«Нархларни қайта кўриб чиқиш Россия ва Ўзбекистон миллий валюталари курси ўзгариши ҳамда Россия Федерациясида утилизация йиғими ставкалари ошиши билан боғлиқ. Бизнес моделидаги ўзгаришлар ребрендинг ва янгиланган моделлар қатори ишга туширилиши билан кечди ҳамда Ravon брендининг ривожланиши, Россия бозори учун янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар ва дилерлик тармоғини кенгайтириш билан давом этмоқда», - дея хабар қилишган Ravon Motors Rus/GM Uzbekistan’дан.

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика