No icon

Апрель, май ойларида бор-йўғи 500 та автомобиль?

Расмий равишда, компания бозорни тарк этмаган бўлса ҳам, Москвада ярим йилдан бери Ravon машиналари сотилмаяпти. Бу ҳақда «auto.mail.ru» хабар берди. Ўтган йилнинг биринчи чорагида худди Lexus ва Lifan каби Ravon ҳам ҳар ой 1200-1400 донадан машина сотган. Савдо ҳажми 152% га кўтарилган. Одамлар Lada, Datsun ёки Хитой нархидан арзонроқ бўлган ўзбек брендининг моделларини синаб кўрган. Улар Chevrolet’нинг бироз ўзгартирилган шакли эди. Устига устак бу машиналар «Ўзавтосаноат» ва General Motors корпорациясининг қонуний маҳсулоти бўлган. Ravon R2 олдин Chevrolet Spark деб аталган, R3 Nexia эса Aveo деб аталган, R4 русуми эса Cobalt деб танилган эди. Gentra эса Lacetti седанлари ва хетчи дизайнининг кесишуви натижасидир. Энди эса тўсатдан Ravon савдоси тўхтаб қолган. Апрель май ойларида бор-йўғи 500 та автомобиль сотилган. Июнь ойидан бошлаб Россияда бирорта Chevrolet сотилмаган. Компания автомобилларни етказиб беришни тўхтатиб қўйишни вақтинчалик ҳолат деб атаган. Вазиятни «нарх-наво сиёсатини қайта кўриб чиқиш» деб изоҳлаган. Компаниянинг янги раҳбарияти бизнес-моделни тўлиқ ўзгартиш, маҳаллийлаштириш, экспорт қилиш, сарф-харажатларни камайтириш, коррупцияни йўқотиш ва фойдага салбий таъсир барча муаммоларни, шу жумладан эҳтиёт қисмларни етказиб беришни ҳам йўлга қўймоқчи.

 

Манба: daryo.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика