No icon

Россия бозорида Ravon’нинг улуши 0 фоизга тушиб қолди

Ravon қаторасига 8 ойдан бери Россияда автомобиллар сотмаяпти. Европа бизнеси ассоциацияси маълумотлари шундан далолат бермоқда, дея хабар беради Spot.

2019 йил январида компания бирорта автомобиль сотмади, чунки улар сотувнинг ўзида ҳам йўқ.

Таққослаш учун, компания 2018 йил январида салкам 1,5 мингта машина сотган ва Россия автобозорининг 1,4 фоизини эгаллаганди.

Компаниянинг Россия бозоридаги улуши 0 фоизга тушиб қолди. Бу кўрсаткич 2018 йил якунлари бўйича 0,3, 2017 йилда эса 0,9 фоизга тенг эди.

Маълумот учун, Ravon Россияда охирги бор 2018 йил май ойида автомобилларини сотган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика