No icon

Ташландиқ фермадан 36 йилдан бери қаровсиз ётган Jaguar топилди (фото)

АҚШнинг Айова штатидаги ташландиқ ферманинг омбори ичида 36 йилга яқин қаровсиз ётган Jaguar MK2 седани топилди. Ферманинг ҳозирги эгаси уни аукцион орқали сотиб олган, бироқ ҳужжатларда автомобил ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.

Топилган Jaguar модел учун кучайтирилган двигател билан жиҳозланган бўлиб, қуввати 223 от кучини ташкил қилади. Седан барча ғилдиракларда диск тормозлари, рул кучайтиргичи ва автоматик узатмалар қутиси билан жиҳозланган. У 97 км/соат тезликка 8,5 сонияда эриша олади.

Автомобил ойнасидаги наклейкаларга кўра автомобил охирги марта 1983 йилда рўйхатдан ўтказилган. “Ягуар”нинг оригинал салони сақланиб қолган, бироқ баъзи элементлари таъмирталаб ҳолатда. Седаннинг юкхонасида идеал ҳолатдаги сайқалланган ғилдирак қопқоқлари топилган.

Автомобилнинг нархи реставрация қилингандан кейин 30-35 минг долларни ташкил қилиши мумкин.  

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика