No icon

Наманганда яна бир автозавод ишга тушади

Попда УзФотон бренди остида Хитойнинг ўрта сиғимдаги юк автомобиллари ва микроавтобуси ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Наманганская правда» хабар берди.

Ўзбекистоннинг «Фотон Дўстлик Сервис» ва Хитойнинг Урумқи Хин Хи Хин Шенг International Традинг компаниялари ўртасида қўшма корхона тузилган, хитойликлар лойиҳага 14 миллион доллар миқдорида сармоя киритмоқда. Янги завод акцияларининг 51 фоизи Ўзбекистон, 49 фоизи Хитойга тегишли.

«Фотон Дўстлик Сервис» компанияси раҳбари Воҳид Ҳамидовга кўра, дастлабки режа бўйича корхона 2018 йил сентябридан маҳсулот чиқара бошлаши керак эди, бироқ бу объэктив сабаблар билан жорий йил сентябрига қолдирилган. Президент қарори билан лойиҳа 2019 йил инвестиция дастурига киритилган.

Агар корхона ишга тушса, бу ерда ойига 500—1000 дона автомобиль йиғилади. Икки томон келишувига биноан, улар ҳозирча 4 турдаги ўртача юк автомобили ва Фотон Виэw CС2 Суппортер микроавтобуси бўлади.

Фикрлар

Яндекс.Метрика