No icon

Европанинг 2018 йилдаги энг яхши автомобили маълум бўлди

Женева автосалони бошланиши арафасида Европанинг йил автомобили танлови ғолиби эълон қилинди. Унга кўра, Jaguar I-Pace электр кроссовери йил автомобили деб топилди. Британ маркаси модели илк бор бундай юқори номни олди.

Энг яхши машина 23 та давлатдан 60 журналистдан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати овоз беришига кўра аниқланган. Танловнинг ярим асрлик тарихида илк бор ғолиб 2-турдан кейингина аниқланган, чунки Jaguar I-Pace ва Alpine A110 бир хил очко (250 баллдан) тўплашган. Қўшимча босқичда кўпчилик иштирокчилар Jaguar I-Pace’га овоз беришган.

Машина умумий ҳисобда 400 от кучи берувчи иккита электр двигател билан жиҳозланган бўлиб, жойидан 100 км/соат тезликка 4,8 сонияда эриша олади ва максимал тезлиги 200 км/соат қилиб чекланган. Моторлар 90 кВт-соатлик литий батареялардан қувватланади. Машина бир қувватланиш билан 470 км йўл боса олади. 

Фото: Jaguar Land Rover

Танловнинг қолган иштирокчиларига келсак, 3-ўринни 3-авлоддаги Kia Ceed хэтчбеги, 4-ўринни Ford Focus эгаллаган. Кейинги ўринларни Citroen C5 Aircross ва Peugeot 508 француз моделлари ҳамда Mercedes-Benz A-Class эгаллаган.

2018 йилда Европада Volvo XC40 кроссовери йил автомобили деб топилганди. 

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика