No icon

GM Uzbekistan: янги савдо платформаси ишга тушди

GM Uzbekistan 2018 йил охирида Ўзбекистондаги илк мультибренд автосалонини ишга туширганди. Компаниянинг Нурафшон шаҳрида жойлашган «Нурафшон Автоcентр» автосалони харидорларга автомобиль хариди жараёнида қулайлик яратиш мақсадида «Kupicar.uz» янги савдо платформасини тақдим этди.

«Kupicar.uz» билан автомобиль харид қилиш янада осон бўлди. Бунинг учун харидор мазкур сайт орқали ўзи истаган автомобилнинг позиция ва рангини танлайди ва сайтда буюртма қолдиради.

Мазкур буюртма асосида автосалон вакили харидор билан боғланиб, автомобиль бўйича шартномани харидор кўрсатган манзилга етказиб берилишини таъминлайди. Тўлов амалга оширилгач, автомобиль харидорнинг буюртмаси асосида шартномада кўрсатилган муддатларда ишлаб чиқарилади ҳамда автосалонга етказилади.

Дастлабки босқичда «Kupicar.uz» орқали фақат Тошкент шаҳри аҳолиси автомобиль харид қилиши мумкин, кейинчалик эса мазкур хизмат Республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий этилиши кўзда тутилган.

«Kupicar.uz» ёрдамида автомобиль буюртма қилиш ҳамда консультантларнинг харидорлар билан боғланиши ҳар куни соат 09:00 дан 21:00 гача дам олиш кунларисиз амалга оширилади.

Бундан ташқари мазкур платформа орқали харидор ўзи харид қилиш истагида бўлган автомобилни тест-драйвдан ўтказиш имконига ҳам эга бўлади.

Манба: daryo.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика