No icon

2019 йилда Қозоғистон бозорига 16 мингта автомобиль етказиб берамиз...

GM Uzbekistan ва «СариаркаАвтоПром» МЧЖ (Қозоғистон) маҳсулотни ривожлантириш бўйича битим имзолади, дея хабар беради «Podrobno.uz». Битим Тошкентда бўлиб ўтган биринчи иқтисодий форум доирасида имзоланган.

Томонлар 2019 йилнинг охиригача экспорт бозори учун 16 минг автомобиль ишлаб чиқаришга келишган. Машиналар кейинчалик Қозоғистон ва Россия бозорларига ҳам чиқарилади. Бундан ташқари, автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўшма корхона ташкил этиш, маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш, шу жумладан автомобиль компонентлари базасини ривожлантириш, янги рақобатбардош моделлар бўйича ҳамкорликни давом эттириш, маҳсулот сифатини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика