No icon

Бир қувватланишда 1000 км юрувчи водородмобил тақдим этилди

Хитойнинг Wuhan Grove Hydrogen Automobile Co. компанияси водородда ишловчи ва бир қувватланишда 1000 км йўл боса олувчи электромобил прототипини тақдим қилди. Бу ҳақда “Автоцентр” нашри хабар берди.  

“Хитой саноати электромобил қурилиши тармоғини фаол ривожлантирмоқда. Бироқ батареяда ишловчи электромобиллар ортида кўпчилик бошқа истиқболли ишланма – водородда ишловчи элетромобилни унутиб қўймоқда”, деб ёзилган нашрда.

Бундай транспорт воситалари ичида водородни парчалаб, электр заряди ажратувчи ўзига хос электр станция мавжуд. Глобал экологик самарадорлик нуқтаи назаридан, бундай электромобиллар анъанавий аккумулятор батареяларига эга электромобиллардан яхшироқ ҳисобланади.

Таъкидланишича, водородмобилнинг прототипи 2020 йилда конвейерга қўйилиши режалаштирилган.  

Машинанинг ноодатий дизайнидан ташқари бош жиҳати бир қувватланишда 1000 км йўл боса олиши ҳисобланади.
 
Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, машинанинг тўлиқ қувватланиши бир неча дақиқагина вақт олади. Бугунги кунда бир қувватланишда энг кўп йўл босиб ўта олувчи серияли водородомобил Honda Clarity ҳисобланиб, унинг юриш захираси 750 кмни ташкил қилади. 

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика