No icon

MAN AUTO UZBEKISTAN Афғонистонга техника экспорт қилди

“JV MAN Auto-Uzbekistan” компанияси Афғонистонга биринчи экспортни амалга оширди. Бу ҳақда ”Ўзавтосаноат” матбуот хизмати ”Халқ сўзи”га маълум қилди. 

Харидлар бўйича миллий идора Қобул ҳокимлигига MAN CLA автосамосвали ва MAN CLA сув ташувчи автоцистерналарни топширди ва техникалар аллақачон тўлиқ қувват билан муваффақиятли ишлатилмоқда. Қайд этиш жоизки, бугунги кунда “JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ ҚК Қозоғистон, Тожикистон, Грузия, Озарбойжон, Украинага техника экспорт қилмоқда.

“JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ ҚК ҳозирда Ўзбекистон автомобиль тармоғининг энг устувор лойиҳаларидан бири саналади. Компаниянинг асосий йўналиши Ўзбекистон ва қўшни Марказий Осиё мамлакатлари бозорлари учун MAN тижорий юк машиналарини ишлаб чиқариш ва сотишдан иборат.

Фикрлар

Яндекс.Метрика