No icon

Ўзбекистонга импорт қилинадиган Chevrolet Trailblazer’нинг суратлари ва тахминий нархи ҳақида маълумот пайдо бўлди (фото)

Ўзбекистонга GM Thailand компанияси томонидан Chevrolet Trailblazer автомобиллари етказиб берилиши ҳақида хабар берган эдик. Янги модел яқин вақт ичида мамлакатимизда сотувга чиқарилиши кутилмоқда. Мазкур автомобилнинг Ўзбекистондаги дастлабки суратлари ва тахминий нархи ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бу ҳақда Spot хабар берди.

Spot’нинг Telegramдаги «На бегу» канали муаллифи Малик Каримовга таяниб ёзишича, машинани етказиб бериш жорий йилнинг декабрь ойидан бошланади.

Малик Каримовнинг ёзишича, у UzAvto’нинг бош офисига ташриф буюрган ва Chevrolet’нинг истиқболли моделлари — Equinox, Trailblazer, Traverse, Tahoe билан танишган. Унинг маълум қилишича, Chevrolet Trailblazer’нинг барча имкониятлар билан жиҳозланган модели тахминан 38 минг доллар туради.

Фото: Telegram / «На бегу»

Фото: Telegram / «На бегу»

Фото: Telegram / «На бегу»

Фото: Telegram / «На бегу»

Фото: Telegram / «На бегу»

Фото: Telegram / «На бегу»

Фото: Telegram / «На бегу»

Фото: Telegram / «На бегу»

Фикрлар

Яндекс.Метрика