No icon

Европада энг яхши автомобиль бўлиш учун даъвогар машиналар (фото)

“2020 йил Европа автомобили” танлови ҳакамлар ҳайъати Европанинг энг яхши автомобили номига даъвогар машиналарни эълон қилди. Бу ҳақда Motor нашри хабар берди.      

Рўйхатдан 7 та финалчи модел ўрин олган: BMW 1-Series, Ford Puma, Peugeot 208, Renault Clio, Toyota Corolla, Porsche Taycan ва Tesla Model 3.

Фото: BMW 1-Series

Фото: Ford Puma

Фото: Peugeot 208

Фото: Renault Clio

Фото: Toyota Corolla

Фото: Porsche Taycan

Tesla Model 3

Машиналарни танлаган ҳакамлар ҳайъати таркибига Европанинг 23 та давлатидан автомобиллар бўйича 60 нафар мутахассис кирган.

Ғолиб машина 2020 йил мартда ўтадиган Женева автосалонида маълум қилинади. 

2018 йилда Европанинг энг яхши автомобили Jaguar I-Pace электр кроссовери бўлганди.

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика