No icon

Ўзбекистонда 2019 йилнинг 11 ойида қанча автомобиль ишлаб чиқарилди?

Давлат статистика қўмитаси 2019 йилнинг январь ноябрь ойларида йирик саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг ҳажми ҳақида маълумот берди.

Ҳисоботда, жумладан, автосаноат соҳасида 2018 йил ҳамда 2019 йилнинг январь ноябрь ойларида ишлаб чиқарилган транспорт воситалари таққосланган. Мамлакатда енги автомобиль ишлаб чиқаришнинг ҳажми ортгани маълум бўлди. 2018 йилда 181 327 дона енгил автомобиль, 2019 йилда эса 253 421 минг дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. Статистика қўмитаси ҳисоботига кўра, 2019 йил январь ноябрь ойлари давомида 70 222 дона Nexia Т-250 (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 139,4 %), 51 918 дона Cobalt (170,7 %), 47 940 дона Damas (156,1 %), 40 392 дона Gentra (149,0 %), 22 780 дона Spark (99,12 %), 7 603 дона Tracker, 6 551 дона Labo (97,0 %) ҳамда 5 889 дона Malibu-2 автомобиллари (146,9 %) ишлаб чиқарилган.

Скриншот: Давлат статистика қўмитаси

Скриншот: Давлат статистика қўмитаси

Юк автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ортган, яъни 2018 йилда — 3 787 дона, 2019 йилда эса 5 056 дона. Трактор ишлаб чиқариш ҳажми 2019 йилда 1 283 донани ташкил этган ва 2018 йилнинг мос даврига (2 976 дона) нисбатан камайган.

Скриншот: Давлат статистика қўмитаси

Скриншот: Давлат статистика қўмитаси

Аввал «Ўзавтосаноат» АК Ахборот хизмати 2019 йилнинг январь ноябрь ойлари давомида UzAuto Motors заводи томонидан ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сонини эълон қилганди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика