No icon

“Ўзавтосаноат” янги 4та моделни тақдим этишини маълум қилди

“Ўзавтосаноат” 25 декабр куни Тошкентда Chevrolet'нинг 4 та янги моделини тақдим этишини эълон қилди. Бу ҳақда Спот нашри хабар бермоқда.

"Илғор технологиялардан фойдаланиш ва жозибали дизайни туфайли ушбу моделлар барча кутганидан ҳам ажойиб ва ҳатто энг замонавийларини ажаблантиради", дейилади компания таклифида.

Спот манбасининг айтишича беришича, гап Chevrolet'нинг янги моделлари: Equinox, Traverse, Trailblazer ва Onix ҳақида кетмоқда.

Инстаграмдаги uzauto_official саҳифасида Chevrolet Trailblazer автомобили расми чоп этилган ва унга "Тез кунда..." дея изоҳ қолдирилган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика