No icon

Автомобили жилосиз қора рангда бўлишини истаганлар қўшимча ҳақ эвазига UzAuto Motors`га буюртма қилиши мумкин

UzAuto Motors автомобилни урфга кирган жилосиз қора рангга бўяшни бошлади. Бу автомобиль ихлосмандлари учун ўзига хос янгилик бўлади, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.

Қайд этилишича, автомобилни жилосиз рангга бўяш махсус бўёқ ва методология ёрдамида амалга оширилади. Жараён мураккаб бўлиб, қўшимча ишловни талаб қилади. Эксклюзив рангдаги автомобил соҳиби бўлишни истаганлар 5 миллион сўм қўшимча ҳақ тўлашларига тўғри келади.

Фикрлар

Яндекс.Метрика