No icon

Россиядаги энг қулай автомобиллар рейтинги тузилди

«Автостат» агентлиги энг қулай автомобиллар рейтингини тузиб чиқди. Тадқиқотлар давомида экспертлар россиялик автомобиль эгалари учун қайси маркадаги автомобиль салони қулай эканлигини аниқлади, деб хабар беради Motor.

Сўровда 2018—2019 йилларда ишлаб чиқарилган автомобилларга эгалик қилувчи 2500 одам қатнашди. Баҳолаш беш балли шкалада амалга оширилган бўлиб, бунда бир балл қониқарсиз, беш балл эса бошқарув органлари максимал даражада қулай жойлашганини англатади.

Россияликлар энг қулай автомобиль дея Mercedes-Benz’ни танлаган — улар юзта мавжуд 100 баллдан 93,6 балл тўплади. Иккинчи ўрин 92,6 балл билан BMW’га насиб этди. Кучли учликка Audi якун ясади — 91,3 балл. Бундан ташқари, қулай машиналар қаторидан Skoda (89,5 балл) ва Volvo (88,7 балл) моделлари ҳам ўрин олган.

Эргономик машиналарнинг Топ-10 лигига Ford (88,4 балл), Mazda (86,6 балл), Haval (85,7 балл), Volkswagen (85,6 балл) ва КIА (82,4 балл) ҳам киришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика