No icon

Россияликлар «УАЗ»дан «Гелендваген» ясашди (фото+видео)

Бундан икки ойлар олдин YouTube’даги Illing Show канали дунёдаги энг кичкина «УАЗ»ни яратиб, унга 22 дюймли ғилдирак дискаларини ўрнатган эди. Лойиҳани тайёрлаш вақтида яна бир ноодатий ғоя пайдо бўлган — «УАЗ»ни дунёдаги энг кичкина «Гелик» нусхасига айлантириш.

Бу каби вазифа Mercedes-Benz G-класс кузови дизайнига ўхшаш мутлақо янги кузов панелларини тайёрлашни тақозо этган. Кузов асосини «УАЗ»нинг қайта ишланган каркаси ташкил этган, унинг юқори қисмига юпқа металл парчаларидан қўлда тайёрланган панеллар ўрин олган.

Бундан ташқари, «УАЗ»нинг юмалоқ томидан ҳам воз кечишга тўғри келган. Бунинг учун у арралаб олиб ташланган ва ўрнига бошқа бир жуфт металл бўлагидан қайта тайёрланган том ўрнатилган.

Ҳозирча бу ярим тайёр маҳсулот. Кузовнинг барча янги элементлари шошилинчда йиғилган, кузов эса ҳали бўялмаган ҳам. Шу сабабли кузов механиги бажариши керак бўлган ишлар кўп.

Кадр: YouTube

Манба: daryo.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика