No icon

Навоийдаги мошиналарнинг нархи 13 минг доллардан бошланади ва "Нексия-3" жуда харидоргир бўп қолди...

«Навоий» эркин иқтисодий зонасида Navoiy Motors қўшма корхонаси фаолияти йўлга қўйилаётгани ҳамда қиймати 12 миллион долларга тенг ушбу лойиҳа доирасида Хитойнинг Oshan бренди остида дастлаб ички бозор учун йўлтанламас, пикап, минивэн каби кузовли автомобиллар йиғиш йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди. Корхона раҳбари мазкур автомобилларнинг тахминий нархини маълум қилди.

Корхона раҳбари Шерзод Мўминовнинг айтишича, айни пайтда заводни қуриш ишлари жадал давом этмоқда. Йил якунига қадар мазкур ишлар тўлиқ якунланиб, автмобилларни йиғиш ва сотиш ишларини ҳам бошлаш кўзда тутилган. Автомобиллар нархи, тахминан, 13 минг доллардан 30 минг долларгача бўлиши кутилмоқда.

Қайд этиш керакки, ЎзА корхона бош технологи Афшин Шакерига таяниб, Navoiy Motors’нинг Ўзбекистон—Эрон ҳамкорлигида қурилаётганини маълум қилганди. Navoiy Today’нинг ёзишича, завод Ўзбекистон—Австралия қўшма корхонаси ҳисобланади. Аввалроқ «Жиззах» эркин иқтисодий зонасидаги «Жиззах автомобиль заводи» МЧЖ компанияси базасида Volkswagen Caddy енгил тижорий автомобилларни ишлаб чиқариш режалаштирилаётгани ва автомобиллар савдоси шу йилнинг июль ойидан бошланиши ҳақида хабар берилганди.
***

Айтганча, Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар Топ-10 рейтингига Ravon Nexia R3 автомобили етакчилик қилди – май ойида мамлакатда 1007 дона модель сотилган. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖ ахборот хизмати маълум қилди. Таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, Қозоғистон автомобиль бозорида савдо 2019 йилнинг шу даври билан таққослаганда 6% ўсган. Ўтган йили Қозоғистонда 3 536 дона Ravon Nexia R3 сотилган.

Бундан ташқари, Ravon маркаси Қозоғистон бозорида етакчилик қилаётган ТОП-5 брендлар рўйхатига кирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойидан буён UzAutoMotors Қозоғистонда автомобилларни Chevrolet бренди остида сотишни бошлади.

Фикрлар

Яндекс.Метрика