No icon

Россияда сотилаётган UzAuto Motors автомобилларининг нархлари жуда арзон эмас-ку!

"UZAUTO MOTORS" АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, 2020 йилни 15 июнда General Motors билан тузилган келишув доирасида UzAuto Motors Россия Федерациясида Chevrolet русумли оммавий автомобиль сегментини сотуви бошлади.

"Россиялик харидорларга тақдим этиладиган илк моделлар Chevrolet Spark, Nexia ва Cobalt бўлади" - дейилади компания хабарида. UzAuto Motors'нинг Россия бозоридаги расмий дистрибютори «Келес Рус» МЧЖ автомобилларни қуйидаги нархларда сотмоқда:

"Chevrolet Spark — бу Россия автомобиллар бозорида автомат узатмали А синфига мансуб энг рақобатбардош модель таклиф саналади. Ихчам Spark шаҳар хетчбеки 1,25 литр (85 от кучи) двигатель ва Япониянинг AISIN Seiki Co Ltd. ишлаб чиқарувчисидан автоматик узатма билан жиҳозланган. Модель учта комплектацияда мавжуд: LS AT, LT AT ва LTZ AT. Нархи 719 900 рублдан. (Марказий банкнинг 2020 йил 16 июндаги курси бўйича 105 миллион сўм атрофида)

В синфига мансуб Chevrolet Nexia ва Chevrolet Cobalt 6 босқичли автомат узатма қутиси мавжудлиги билан ажралиб туради, Cobalt эса бошқа қулайликлар билан бир қаторида қулай, кенг ички ва энг катта юкхонасига (563 литр) эгалиги билан истеъмолчи учун муҳим.

1,5 литр (105 от кучи) двигателига эга Chevrolet Nexia тўрт комплектацияда тақдим этилган: LS MТ, LT MT, LT AT ва LTZ AT моделларида тақдим этилади. Нарх 699 900 рублдан (Марказий банкнинг 2020 йил 16 июндаги курси бўйича 101,7 миллион сўм атрофида).

1,5 литрли двигателга эга (106 от кучи) Chevrolet Cobalt тўрт комплектацияда мавжуд: LS MТ, LT MT, LT AT ва LTZ AT. Нархи 749 900 рублдан (Марказий банкнинг 2020 йил 16 июндаги курси бўйича 109 миллион сўм атрофида)

Шунингдек, савдо бошланиши билан бир вақтда «Келес Рус» МЧЖ ҳамкорлар билан биргаликда Chevrolet моделларини имтиёзли шартларда сотиб олишни таъминлайдиган бир қатор молиявий дастурларни ва трейд-ин (мижознинг автомобилини янгисига алмаштириш) йўлга қўйишини маълум қилган.

"UzAuto Motors" автомобилларининг Ўзбекистондаги эски ва янги нархлари:

Фикрлар

Яндекс.Метрика