No icon

Гаражда 25 йил қаровсиз қолган, рекорд даражада кам масофа босган «Запорожец» (фото+видео)

Roma Urraco ники остида танилган россиялик машҳур блогер навбатдаги топилма видеоси билан бўлишди. Бу сафар у 1994 йилда ишлаб чиқарилган ва ҳозирга қадар рекорд даражада кам масофа босган — 17 километр — «ZAZ-965М» моделига дуч келган. Мазкур «Запорожец» 25 йил давомида Львовдаги гаражда ҳаракатсиз турган, деб хабар беради Motor.

Кадр: YouTube

Узоқ вақт қаровсиз қолиб кетган «Запорожец»нинг аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди. Кузови коррозияга учрамаган бўлса-да, чорак асрлик чанг остида қолган автомобиль таг қисмидан ёғоч тўсинлар билан кўтариб қўйилган. Салон қисми яхши аҳволда: ўриндиқларни чанг босган, ойна ва қурилмалар панели эса бус-бутун.

«ZAZ-968М» 1979 йилнинг охирида серияли ишлаб чиқарила бошланган, сўнгги нусхаси эса 1994 йилнинг 15 апрелида конвейрдан чиққан. Модель ўзидан олдинги авлод — «ZAZ-968А»дан фарқли ўлароқ такомиллаштирилган тўғри бурчакли орқа фараларга, шунингдек, кенг юкхонага эга. Автомобиль модификацияга қараб 41, 45 ва 50 от кучига эга моторлар билан жиҳозланган.

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube

Аввалроқ Украинанинг Херсон вилоятида жойлашган омборларнинг биридан деярли юрмаган «ZAZ-968М» топилгани, одометрга кўра, машина 71 километр масофа босгани тўғрисида хабар берилганди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика