No icon

Аукционда 2 млн долларга сотилган энг қиммат Lexus автомобили эгасига топширилди

2020 йилнинг 17 январь куни АҚШдаги Barrett-Jackson ким ошди савдосида сотилган Lexus LC 500 Convertible автомобили ўзининг бахтли эгасига топширилди, деб хабар беради Motor.

Ноёб Lexus LC 500 Convertible Inspiration кузови ёрқин мовий тусланувчи Structural Blue ва Liquid Platinum билан қопланган. 21 дюмга эга ғилдирак дисклари Liquid Graphite қора ранг билан янада жилоланади. Тормоз суппорти ва салон мовий, нафис оқ чармдан ишланган.

Автомобиль VIN рақами 00001 билан тугайди, эшик кириш қисми LC Inspiration Series Launch Exclusive 1 of 1 ёзуви билан безатилган. Кабриолет 2 000 000 долларга – деярли ўз қийматидан 20 баравар кўпга сотилди, бу Lexus учун рекорддир.

Ва ниҳоят, энг қиммат Lexus ўз эгаси – Американинг Колорадо штати Лейквуд шаҳридаги Кент Стевинсонга етиб келди.

Стевинсон Lexus of Lakewood  маркази раҳбари ва харидор биринчи чиқарилган LC 500 Convertible учун тўлаган пуллар Boys & Girls Clubs of America va Bob Woodruff Foundation фондига хайрия қилинди.

Автомобилга қўшимча Стевинсон кабриолет эскиз маркаси, конвейерда олинган расмлар, сертификат, Lexus заводи директори ва инженери имзоси, Zero Halliburton багаж тўплами, Lexus Performance Driving Experience маркази Скотт Прюэтт ҳайдовчилик гувоҳномаси, шунингдек, уч кеча ҳашаматли Pebble Beach меҳмонхонасининг гольф майдонига кириш имкониятини олди.

Манба: daryo.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика