No icon

Машинасини байроқ тусида бўяган шоввознинг ҳаракатларига чек қўйилди

Автомашинасининг тусини ўзгартирган шоввознинг ҳаракатларига чек қўйилди, дейилади ИИВ ахборот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, 1987 йилда Бухоро шаҳрида туғилган Т. Ф. 2020 йил 31 август куни соат 10:40 ларда Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчаси бўйлаб ўз бошқарувида бўлган «Ласетти» русумли транспорт воситасини Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тусида бўяб ўзгартириб, шахсига оид ва бошқа тегишли ҳужжатларсиз ҳаракатланиб юрганлиги сабабли вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, қонуний чора кўриш учун транспорт воситаси тегишли тартибда жарима майдончасига жойлаштирилган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика