No icon

Lamborghini эгаси ўзининг суперкари юкхонасида тарвуз сотмоқда (фото)

Туркиядаги кўчаларининг бирида номаълум сабабларга кўра машинасининг юкхонасида тарвуз сотаётган эркакнинг суратлари интернетда кенг тарқалди. Машина ташқи кўринишидан Lamborghini Aventador. Бу ҳақда "Дарё" CARakoom сайтига асосланиб хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, машинадаги тарвузлар оддий бўлган — бир килограмми тахминан 60 сентдан. Афтидан сотувчи 150 килограммга яқин тарвуз олиб келган бўлиб, ундан қоладиган фойда 90 долларни ташкил этади. Lamborghini Aventador’нинг иккиламчи бозордаги нархи эса 150 минг доллардан 400 минг долларгача.

Тарвуз сотувчининг атрофида тезда кўпчилик тўпланиб, Италияда яратилган машинани томоша қилишга тушиб кетган.

Фото: CARakoom

Мухбирлар воқеа жойига етиб келганида, Lamborghini’нинг сирли эгаси суперкарига ўтириб олиб, бирор нима дейишда бош торган. У ҳатто қолган тарвузларни тротуарга ташлаб кетган. Автомобиль рақамини қидириш натижасида Lamborghini Анталия жанубида рўйхатдан ўтгани аниқланган.

Фото: CARakoom

Фото: CARakoom

 

Фикрлар

Яндекс.Метрика