No icon

Жиззахда йиғиладиган KIA автомобилларининг нархи эълон қилинди

Жиззахдаги заводда йиғиладиган KIA автомобиллари — Seltos ва К5 моделларининг нархлари эълон қилинди. Қуйида икки моделнинг нархлари келтириб ўтилган.

К5

  • Comfort — 249 900 000 сўмдан;
  • Luxe — 269 900 000 сўмдан;
  • Prestige — 293 900 000 сўмдан;;
  • Style — 343 900 000 сўмдан;
  • GT Line — 369 900 000 сўмдан;

KIA Seltos

 

Seltos

  • Luxe — 229 900 000 сўмдан;
  • Style — 252 900 000 сўмдан;
  • Prestige — 279 900 000 сўмдан;

Қайд этилишича, айни пайтда Жиззах ЭИЗда завод қурилишининг якуний босқичи давом этмоқда ва турли конфигурацияга эга бўлган автомобилларни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган иккита технологик линиясини ўрнатиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Биринчи босқичда заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 25 минг донани ташкил этади. Иккинчисида — 2022 йил якунига қадар пайвандлаш, кузовни бўёқлаш ва йиғув цехлари ишга туширилганидан кейин ушбу кўрсаткич 100 мингтага кўпаяди.

Шу билан бирга, октябрь ойида Skoda Kodiaq Ўзбекистон бозорига сотувга чиқиши маълум қилинган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика