No icon

Пойтахт чорраҳаларидаги видеокамералар лицензияси тугагани маълум бўлди

Пойтахт чорраҳасида ўрнатилган видеокамералар учун дастурий таъминот лицензияси муддати тугади, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти вакили. Ҳокимлик тизимни қайта ишга тушириш учун маҳаллий ишлаб чиқарувчидан 1,1 миллиард сўмлик дастурни сотиб олиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, Швейцария компанияси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги 114 та чорраҳа ва бошқа жойларда 2017 йилда ишга туширилган камераларнинг лицензияси муддати тугаган.

Эндиликда маҳаллий «ABL-SOFT» компанияси томонидан ишлаб чиқилган AutoCon тизимини сотиб олиб, камераларни ишлатиш режалаштирилмоқда. 

«Биз улар билан суҳбатлашдик, улар бизга тижорат таклифини беришди. 1,1 млрд. сўм — бу тизимнинг нархи, — деди Рақамли ривожланиш департаменти раҳбари ўринбосари Алексей Хaн. —  Бу пулни икки ой ичида қоплашимиз мумкин бўлади. Чунки битта комплекс ойига тахминан 300 млн сўмлик қоидабузарликларни қайд этади».

Фикрлар

Яндекс.Метрика