No icon

Сергелида ўтказиладиган авто-мото шоу бошқа кунга қолдирилди

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тасдиқланган кун муносабати билан Сергели туман ҳокимлиги ва SPORT LUXURY EVENTS PROMOTION агентлиги ҳамкорлигида АВТО-МОТО ШОУсини ташкил қилиши ҳақида хабар берилган эди.

Маълум бўлишича, «Ўзгидромет»нинг ҳарорат кескин пасайиши ҳақидаги огоҳлантиришидан сўнг, шоу 18 ноябрдан 26 ноябрь кунига кўчирилган.

Демак, 26 ноябрь куни Сергели автомобиль бозорида қуйидагилар ташкил этилади:

  • Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича тадбирлар
  • Картинг
  • Дрифтинг
  • Street workout
  • Ретро машиналар
  • F1 симулятори
  • Байкерлар

Эслатиб ўтамиз, шоуга пиёдаларнинг кириши бепул.

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика