No icon

"Тойота" дунёда 1 дақиқа ичида энг кўп - 19, 8 дона машина ишлаб чиқаради...

Money Shake портали дақиқасига энг кўп машина йиғадиган автомобиль ишлаб чиқарувчилар рейтингини эълон қилди. Улар орасида Toyota энг тезкор деб топилди, завод конвейридан дақиқасига 19,9 дона автомобиль ишлаб чиқарилади, деб хабар беради Motor. Volkswagen Toyota’дан бироз орқада кетмоқда (концерн таркибига кирувчи барча брендлар — Audi, Skoda, Seat ва ҳоказо) — унинг кўрсаткичи 19,8. Шунингдек, тезкор учликдан Hyundai ҳам ўрин олган: Жанубий Корея маркасида бир дақиқада 13,7 та автомобиль йиғади.

Қуйида бир дақиқа ичида энг тез автомобиль йиғадиган компаниялар рўйхати келтирилган:

Скриншот: Motor

Топ-10 рўйхатдан пастдан Suzuki (6,3 та), SIAC (5,5), Daimler (4,8), BMW (4,8), Geely (3,7), Changan (3,1), Mazda (3,1), Dongfeng (2,8), BIAC (2,4) ва Mitsubishi (2,3) ўрин олган. Бироқ тадқиқот борасида баъзи саволлар мавжуд: масалан, битта концерннинг барча маълумотлари умумлаштирилган, бошқаларда эса (масалан, Nissan ва Renault) алоҳида олинган.

Хитой дақиқасига энг кўп автомобиль (48,9 дона) ва электр транспортини ишлаб чиқарувчи сифатида қайд этилган.

Алоҳида рўйхатдан электромобил ишлаб чиқарувчилар ҳам ўрин олган. Бу ҳоларда йиғилган нусхалар сони соатига ҳисобланган. Топ-5 рўйхатдан Tesla (соатига 42 дона), BYD (26), BJEV (18), BMW (15) ва Nissan (10 дона) ўрин олган.

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобига кўра, Toyota ва Volkswagen дақиқасига мос равишда 533 ва 523 минг доллардан пул ишлайди, Daimler эса 350 минг доллар.

Фикрлар

Яндекс.Метрика