No icon

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасининг муддати узайтирилмоқда

«Права» алмаштириш муддати 2021 йил якунигача узайтирилди, қайта имтиҳон топшириш керак эмас» - дея хабар бермоқда ДХА матбуот хизмати. 

Сўнги пайтларда аҳоли ўртасида 2021 йилда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришда қайта имтиҳон топшириш керак бўлади, деган нотўғри маълумот тарқала бошлади.

Давлат хизматлари агентлиги вазиятга аниқлик киритди.

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2021 йил 31 декабрга қадар давом этади. Бунда Давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган барча хизматлар каби, ортиқча бюрократиясиз, соддалаштирилган тартиб амал қилади. Яъни, қайта имтиҳон варақаси талаб этилмайди.

Эслатиб ўтамиз, хизматдан фойдаланиш учун паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини тақдим этиш ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 % (бугунги кунда 156 100 сўм) миқдоридаги тўловни амалга ошириш лозим.

Фикрлар

Яндекс.Метрика