No icon

600 миллион сўмлик 30 Z 777 ZZ авторақамини Aҳад Қаюм сотиб олдими?

Ўзбекистонда илк бор 30 Z 777 ZZ рақами автомобиль рақами қарийб 600 миллион сўмга сотилди. Самарқанд ҳудудига тегишли ушбу “рекордчи” авторақамни Аҳад Қаюм сотиб олганини даъво қилиб чиққанди

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ушбу авторақамни сотиб олган фуқаро Аҳад Қаюм эмаслигини маълум қилди.

“Рақамни сотиб олган фуқаро – самарқандлик. Аммо, биз унга авторақам сотиб олиш учун пулни ким берганини билмаймиз. Ушбу фуқаронинг исм-фамилияси ўзининг рухсатисиз ошкор қилинмайди. Лекин у Аҳад Қаюм эмас”, дейди Самарқанд ИИБ ходими.

Маълумот учун, бугун, 4 январь куни якунланган аукцион савдосида 30 Z 777 ZZ рақами 596 525 000 сўмга сотилди. Аммо ғолиб бунга қўшимча равишда 29 993 500 сўм воситачилик йиғимини ҳам тўлайди.

Манба: sof.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика