Zakovat.Uz - Оқиллик одамнинг олтин тожи
2019 йил учун ягона солиқ ставкалари тасдиқланди
2018-12-29 | 00:20:17
Zakovat.Uz - Оқиллик одамнинг олтин тожи

Zakovat.Uz - Оқиллик одамнинг олтин тожи

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Унда 2019 йилда тўланадиган солиқ ва мажбурий тўловларнинг миқдори белгилаб берилди. Хусусан, 2019 йил учун ягона солиқ тўлови ставкалари 7-иловага мувофиқ тасдиқланди.

*) Мулкни молиявий ижарага (лизингга) берувчи юридик шахслар учун - молиявий ижара (лизинг) бўйича фоизли даромад қиймати

**) Мукофот қиймати (ялпи даромад) 

Изоҳ: Агар чакана савдо соҳасидаги солиқ тўловчи мустақил юридик шахс бўлмаган ва турли аҳоли пунктларида жойлашган бир қанча савдо нуқталарига эга бўлса, у ҳолда, уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида ҳисоб юритади ва ушбу аҳоли пункти учун кўзда тутилган ягона солиқни тўлайди.

Ягона солиқ тўловидан тушган маблағлар қуйидагича тақсимланади:

- Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига – 46%

- Пенсия фондига – 46%

- Ўзбекистон Ёшлар иттифоқини ривожлантириш жамғармасига – 4%

- Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига – 4%