Zakovat.Uz - Оқиллик одамнинг олтин тожи
Amazon - дунёнинг энг қимматбаҳо компанияси!
2019-01-08 | 12:39:12
Zakovat.Uz - Оқиллик одамнинг олтин тожи

Zakovat.Uz - Оқиллик одамнинг олтин тожи

АҚШнинг Amazon компанияси бозордаги капиталлашув бўйича Microsoft’ни яна ортда қолдириб, дунёнинг энг қимматбаҳо компаниясига айланди.

Amazon капиталлашуви акциялари нархи 3,4 фоизга кўтарилгач, 797 млрд долларга етди. Microsoft’нинг капиталлашуви эса 789 млрд долларни ташкил қилмоқда. Бу борада 3-ўринни Alphabet холдинги 745 млрд долларлик, 4-ўринни эса Apple 702 млрд долларлик капиталлашув билан эгалламоқда.   

Amazon бозор капиталлашуви бўйича Microsoft’дан илк бор ўтган февраль ойида ўзиб кетганди. У бунга иккинчи маротаба декабрда муваффақ бўлган. Amazon раҳбари Жефф Безос эса дунёнинг энг бой одамлари рўйхатига етакчилик қилмоқда. Microsoft асосчиси Билл Гейтс ушбу рўйхатда 2-ўринни эгалламоқда.

Манба: kun.uz