Zakovat.Uz - Оқиллик одамнинг олтин тожи
«Вақф» фонди шу кунгача қанча закот пулларини тарқатди?
2019-05-14 | 14:18:17
Zakovat.Uz - Оқиллик одамнинг олтин тожи

Zakovat.Uz - Оқиллик одамнинг олтин тожи

«Вақф» хайрия жамоат фонди 2018 йил июнь ойидан 2019 йил 1 май санасига қадар жами 2 миллиард 154 миллион сўм закот маблағлари келиб тушган бўлиб, шу кунга қадар ушбу маблағларнинг 1,8 миллиард сўми 1202 нафар муҳтож инсонларга тарқатилган, деб хабар беради ЎзА.

Тарқатилган маблағларни ҳисобга олганда ҳар бир кўмакка муҳтож инсонга ўртача 1,5 миллион сўмдан закот маблағи топширилган.

«Бунда имкон қадар мурожаатномалар холис шахслар ёрдамида ўрганилиб, қанчалик муҳтожлигидан келиб чиқиб маблағлар ажратилди. Айрим мурожаатчилар шариатда белгиланган талабларга жавоб бермагани учун закот маблағларини бериш рад қилинди», — дейилади хабарда.

«Вақф» хайрия жамоат фонди барча мўмин-мусулмонларини муқаддас Рамазон ойида эҳсонларни кўпроқ қилишга ва улкан ажрларга эга бўлишга чақиради.