Zakovat.Uz - Оқиллик одамнинг олтин тожи
Айбсиз 46 йил қамоқда ўтирган рассом $1,5 миллион товон пули олади
2019-05-22 | 13:52:37
Zakovat.Uz - Оқиллик одамнинг олтин тожи

Zakovat.Uz - Оқиллик одамнинг олтин тожи

Америка ҳукумати айбсиз қамалиб, 46 йил умрини панжара ортида ўтказган Ричард Филлипсга 1,5 миллион доллар товон тўлайди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» сайти «CBS News»га асосланиб ёзмоқда.

Таъкидланишича, прокуратура иккинчи уринишдан сўнг товон пулини тўлашга кўнган.

Филлипсни қотилликда айблаб, 1971 йили бир умрга қамашган. Орадан узоқ йиллар ўтиб у ҳеч кимни ўлдирмагани, гувоҳ ёлғон кўрсатма бергани маълум бўлди.

Филлипс қамоқхонадалиги пайтида тасвирий санъатга қизиқиб қолган ва у ҳозир яхшигина рассом. Айрим асарлари минглаб долларга сотилмоқда.

«Улар менга товон тўлашадими-йўқми, фарқи йўқ», — таъкидлади Филлипс.

Америка ҳукумати айбсиз 46 йил қамоқда ўтирган рассомга 1,5 миллион товон тўлайди

Манба: xabar.uz