Zakovat.Uz - Оқиллик одамнинг олтин тожи
Одамларга нима манфаат келтирса, шуни қиламиз...
2019-08-13 | 09:45:14
Zakovat.Uz - Оқиллик одамнинг олтин тожи

Zakovat.Uz - Оқиллик одамнинг олтин тожи

12 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жаҳон иқтисодиётидаги рақобатни «шафқатсиз океан»га қиёслади, деб хабар беради ЎзА.

«Замон ўзгаряпти, маҳсулотга талаб ўзгаряпти. Шунга муносиб бўлганлар даромад топа олади. Одамларга нима манфаат келтирса, шуни қиламиз», — деди Президент.

Тармоқлар ва ҳудудларда экспортни ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари таҳлил қилинар экан, давлат раҳбари ўтган уч йил мамлакат учун «репитиция» – пойдевор бўлгани, энди натижа олинадиган вақт келганини таъкидлади.

«Биз катта марра олдик. Халқимиз олдида улкан масъулият бу. Одамлар катта ишонч билдиряпти. Буни оқлаш учун ҳалол-пок, садоқат билан меҳнат қилишимиз керак», — дейди Шавкат Мирзиёев.