Zakovat.Uz - Оқиллик одамнинг олтин тожи
Apple 2019 йилда Швейцариянинг барча соат ишлаб чиқарувчи компанияларидан кўра кўпроқ соат сотди
2020-02-07 | 00:02:56
Zakovat.Uz - Оқиллик одамнинг олтин тожи

Zakovat.Uz - Оқиллик одамнинг олтин тожи

АҚШнинг Apple корпорацияси 2019 йилда сотилган соатлар сони бўйича Швейцария соат ишлаб чиқарувчи компанияларининг барчасини ортда қолдирди. Бу ҳақда Strategy Analitics тадқиқот компанияси хабар берди, деб ёзмоқда «Коммерсантъ».

Таҳлилчиларга кўра, Apple 2019 йилда бозорга 30,7 миллион дона Apple Watch соатини чиқарган бўлса, 2018 йилда бу рақам 22,5 миллионтани ташкил этган бўлиб, савдонинг ўсиши бир йилда 36 фоизни ташкил қилган. Швейцариянинг соат ишлаб чиқарувчи компаниялари эса ўтган йилда 21,1 миллионта соат сотишга муваффақ бўлган. Бу 2018 йилга нисбатан 13 фоиз камроқни ташкил қилади.

Қайд этилишича, Швейцариянинг анъанавий Swatch ва Tissot компаниялари ақлли соатлар бўйича рақобатда ютқазмоқда. Apple ўз маҳсулотни чакана каналлар орқали самарали йўллар билан тақдим этмоқда ва тобора рақамли мосламаларни тақишни истайдиган ёш истеъмолчиларни кўпроқ жалб қилмоқда.

Манба: daryo.uz