Zakovat.Uz - Оқиллик одамнинг олтин тожи
Янги ҳоким «Namangan city» лойиҳаси бекор қилинганини эълон қилди
2020-09-28 | 08:55:44
Zakovat.Uz - Оқиллик одамнинг олтин тожи

Zakovat.Uz - Оқиллик одамнинг олтин тожи

27 сентябрь куни Наманган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов аҳоли билан ўтказилган мулоқотда Наманган шаҳридаги Фурқат ва Гулистон маҳаллалари ўрнида қурилиши режалаштирилган янги шаҳар қарори - «Namangan city» лойиҳаси бекор қилинганини маълум қилди.

Бу қарор айниқса, мингдан зиёд хонадонлари бузилмайдиган гулистонликлар томонидан мамнуният билан қарши олинди, дейилади хабарда.  Аввалги лойиҳа ўрнида ҳудуд маҳаллаларини обод қилиш, асфальт ётқизиш ишларини олиб бориш сингари янги лойиҳалар тақдим этилди.  Янги шаҳар қурилиши, яъни «Smart city» - «Ақлли шаҳар» лойиҳаси Наманган шаҳрига туманлардан қўшиб берилган 3686 гектар ерларда барпо этилади.