No icon

Ўқитувчи рост гапиргани учун ишдан ҳайдалди

Американинг Нью-Жерси штатидаги мактаблардан бирининг ўқитувчиси болаларга Санта-Клауснинг асли йўқлигини айтгани учун ишдан ҳайдалди. Бу ҳақда Fox News маълум қилган.

Педагог биринчи синф ўқувчиларига Арча остидаги байрам совғаларини Санта-Клаус эмас, аслида уларнинг ота-оналари қўйиб қўйишларини ва байрамга оид афсоналарни айтиб берганида жуда кўп болаларнинг ҳафсаласи пир бўлиб, кўзи ёшланган. Ота-оналар ўқитувчининг бундай ишидан ғазабланган. Бу ўқитувчи бошқа ҳамкасбининг ўрнига дарсга киргани маълум бўлди, дейди мактаб директори Рене Ровтар. У, шунингдек, бу ўқитувчи туман мактабларида ортиқ ишламаслигини қўшимча қилиб, бошқа изоҳ бермаслигини айтган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика