No icon

Ҳиндистонлик аёл 65 ёшида фарзанд кўрди, у дунёдаги энг кекса она бўлди

Ҳиндистонлик аёл 65 ёшида 2-фарзандини кўрди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.  Таъкидланишича, боланинг отаси 80 ёшли эркак. Шу тариқа, аёл ўзи мустақил равишда фарзанд дунёга келтира олган дунёдаги энг кекса онага айланди. Бунгача барча рекордчи оналар сунъий уруғлантириш ёрдамидагина туға олишган.   

Нашрнинг таъкидлашича, аёл 8 йил аввал ўғил фарзанд кўрган. Туғуруқни қабул қилган шифокорларнинг айтишича, она ва фарзанд ўзларини яхши ҳис қилмоқдалар ва яқин орада шифохонадан чиқадилар.

Туғруқлар бўйича мутахассис Собира Сидиқийнинг айтишича, бундай ҳодиса тиббий амалиётда жуда кам учрайди.

Нашрнинг таъкидлашича, айни вақтда фарзанд кўрган дунёдаги энг кекса аёл ҳам ҳиндистонлик бўлиб, у сунъий уруғлантириш ёрдамида 72 ёшида фарзанд дунёга келтирган. 

Фикрлар

Яндекс.Метрика