No icon

Германияда 300 мингдан ортиқ автомобиль эгаси Volkswagen билан судлашмоқда

Германияда 300 мингдан ортиқ автомобиль эгаси Volkswagen (VW) компаниясидан товон пули талаб қилмоқда, деб хабар беради Reuters.

27 декабрь ҳолатига кўра, рўйхатда 294 минг киши бўлган. 31 декабрга келиб бу кўрсаткич 300 мингдан ошди. Истеъмолчилар уюшмаси рақам бу қадар катта бўлишини кутмаган эди.

Аввалроқ, Германия Истеъмолчилар федерал уюшмаси «дизельгейт» туфайли товон пули талаб қилиб VW’ни судга бергани маълум қилинганди. Можаро 2015 йилда содир бўлган, ўшанда тартибга солувчилар Volkswagen атмосферага зарарли моддалар чиқарилиши тўғрисидаги маълумотни хато кўрсатиб келганини аниқлашди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика