No icon

Италияда талончилар экскаваторлар ёрдамида банк фургонидан 2,3 млн евро ўғирлади

Италия полицияси банк фургонидан 2,3 миллион евро ўғирлаган талончиларни қидирмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

4 нафар жиноятчи икки юк машинасида Бари шаҳри яқинидаги автомагистралда фургонни қуршовга олди, сўнг қўриқчиларни қўрқитиш учун ҳавога ўқ узади. Фургоннинг орқа томонини очиш ва пулларни олиш учун эса икки экскватордан фойдаланади.

Иш битганидан сўнг юк машиналари ёқиб юборилади, экскваторлар эса жиноят жойида қолдирилади.

Фургондаги пуллар Матера шаҳрида яшовчи пенсионерларга нафақа тарқатиш учун мўлжалланганди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика