No icon

Ёзёвондаги "Халқ банк" филиалидан 100 минг доллар йўқолди-я...

5 февраль куни Халқ банкининг Фарғона вилояти, Ёзёвон туманидаги филиалидан 100 минг доллар нақд пул йўқолган.  Маълум бўлишича, Ёзёвон туман ИИБ навбатчилик қисмига 2019 йилнинг 5 февраль куни соат 23:40да АТ “Халқ банки” туман филиали томонидан берилган хабар ҳамда банк бошқарувчиси томонидан берилган аризада, банк ғазнасидан ўзбек сўми эквиваленти 838 млн сўм бўлган 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар йўқлиги, бу ҳақда шу куни соат 20:00ларда ғазнани ёпиш вақтида аниқланганлиги кўрсатилган. 

«Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси ва ички ишлар бўлими тезкор ходимларидан иборат таркибда тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, холислар ва тегишли мутахассислар жалб қилинган ҳолда воқеа жойи кўздан кечирилган. 

2019 йил 5 февраль куни туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан (ўғрилик, жуда кўп миқдорда - таҳ.) жиноят иши қўзғатилган», - дейди Бош прокуратура расмий вакили.

Унинг қайд этишича, ҳозирда туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фикрлар

Яндекс.Метрика