No icon

Сайёрадаги энг кекса аёл Гиннес рекордлар китобига киритилди

Япониялик 116 ёшли Кейн Танака Гиннес рекордлар китобига сайёрадаги ҳозирда ҳаёт бўлган энг кекса киши сифатида киритилди. Бу ҳақда The Guardian ёзмоқда.

Қайд этилишича, Танака 1903 йил 2 январда туғилган. У Япония жануби-ғарбий қисмидаги Фукуока шаҳрида яшайди.

Нашрдан аниқлик киритилишича, узоқ умр кўриб келаётган аёл одатда эрталаб соат олтида уйғонади ва математика билан шуғулланади. Шунингдек, У «Отелло» стол ўйинини ўйнашни яхши кўради.

Бундан олдин, дунёнинг энг кекса аёли 117 ёшида вафот этган Тийо Мияко эди.

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг энг ёши улуғ кишиси 124 ёшда экани, у Бувайдада яшаши хабар қилинганди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика