No icon

Францияда шоколадли уй қурилди

Францияда шоколадни ёқтирадиган барча инсонлар учун ғаройиб таклиф бор – ҳайкалтарош Жан Люк-Деклузо томонидан яратилган шоколадли уй.

Ушбу қандолатли санъат асарини яратиш учун шоколаддан кўп миқдорда фойдаланишган. Барча меҳмонлар ва Франция аҳолиси нафақат бу уйни томоша қилишлари, балки унда тунни ҳам ўтказишлари мумкин. Бу ерда ёлғизликда ва бир неча дўстлар билан дам олиш мумкин.

Шоколадли уй нафақат чиройли кўринади, балки ёқимли ифор ҳам таратади. Уйчанинг ичида қандай ёқимли ҳидни туйиш мумкинлигини тасаввур қилинг-а.

Мана бу раковинали жавонча шоколаднинг бир неча турларидан тайёрланган. Раковина эса оқ шоколаддан қилинганини сезган бўлсангиз керак.

Уйнинг ичида дўстона кечани ёқимли даврада ўтказиш учун барча зарурий нарсалар муҳайё. Агар шоколадли уйда тунашни режа қилмаган бўлсангиз, унинг атрофидаги ҳудудда сайр қилиш имконияти мавжуд.

Уйнинг ёнида кичик кўлмак бўлиб, у ерда шоколадли ўрдаклар сузиб юради.

Сиз ана шундай уйда тунашни истармидингиз?

Фикрлар

Яндекс.Метрика