No icon

1493 та сохта смартфонни ҳақиқийсига алмаштирган ва 900 минг доллар зарар етказишган

Орегонда икки нафар хитойлик талаба Apple компаниясини миллион долларга чув туширгани аниқланди. Бу ҳақда TJournal хабар берди. Улар сохта IPhon’ларни олиб келиб, ҳақиқийсига алмаштирган ва сотган.

Хабарда айтилишича, 2017 йилдан бошлаб талабалар АҚШга минглаб сохта телефон қурилмаларини олиб келган. Кейин Apple компаниясига мурожаат қилиб, смартфонлар ишламаётганидан нолиган. Компания эса уларни ҳақиқий қурилмага алмаштириб берган.

АҚШга сохта телефон олиб келиб, Хитойга ҳақиқийсини юборган шахс Янгян Чжоу яқинда Орегон штатидаги университетни муҳандислик факультетини битирган. Унинг шериги Цюань Цзян эса Apple’да смартфонларни алмаштириш билан шуғулланган.

Икки талаба ҳам фирибгарликда айбланмоқда, аммо ҳибсга олинмаган.

Маълумотларга кўра, улар 1493 та сохта смартфонни ҳақиқийсига алмаштирган. Smartфоннинг ўртача нархи 600 доллардан ҳисобланганда, компания 900 минг доллар зарар кўрган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика