No icon

Швеция қамоқхоналарида маҳбуслар учун жой етишмаяпти

Швециядаги турмаларда маҳбуслар учун рекорд даражада жой етишмаётгани кузатилмоқда. Шу сабабли баъзи турмалар маҳбусларни қабул қилишдан бош тортган.
 
Ўтган ҳафта 45 та ахлоқ-тузатиш муассасасидан 17 таси маҳбусларни бошқа қабул қила олмаган.

Маҳбуслар ташрифлар учун хоналарда ҳамда бир кишилик камераларга бир неча кишидан қилиб жойлаштирила бошланган.  

Турмалар ходимлари мамлакатда бир қатор қонунбузарликлар учун жазолар қатъийлаштирилгани сабабли вазият янада ёмонлашишидан хавотир билдиришган.

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика